15:40 / 18.10.2017
4 659

Apple'нинг собиқ эксперти iPhone X'ни синовдан ўтказди

Apple'нинг собиқ эксперти  iPhone X'ни синовдан ўтказди
Илгари Американинг Apple компаниясида фаолият юритган Райан Жонс iPhone X'ни синовдан ўтказди. Унинг таассуротлари замонавий гаджетсеварларга катта умид бағишламоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.

Эксперт янги iPhone X'ни синовдан ўтказиб, ўз микроблогида шунга оид таассуротлари билан бўлишди. "Дисплей шу қадар ёрқин-ки! Ҳошиялари сезилмайди. Мобил телефон қўлда ушлаш учун анча қулай. Қурилмадан фойдалангандан кейинги ҳиссиётларни тасвирлаш қийин. Мен учун оддий iPhone'лар энди йўқ, чунки iPhone X — келажак телефони".

Таъкидлаш жоизки, iPhone X сотувларининг бошланишига бир неча ҳафта қолди. 27 октябрдан бошлаб дастлабки буюртмалар қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple'нинг собиқ эксперти iPhone X'ни синовдан ўтказди