Beeline янги мобил иловани синовдан ўтказишга волонтёрларни таклиф этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline янги мобил иловани синовдан ўтказишга волонтёрларни таклиф этади

Технология 7-10-2015, 09:18 725
Beeline янги мобил иловани синовдан  ўтказишга волонтёрларни таклиф этади

Beeline янги мобил иловани такомиллаштириш ва қайта алоқага эга бўлиш учун ёпиқ бета-синовдан ўтказишга фойдаланувчиларни таклиф этади. Компаниянинг барча абонентлари – Android ОТ фойдаланувчилари – компаниянинг янги дастурини синовдан ўтказа оладилар.

Бунинг учун Beeline Uzb фойдаланувчисига (https://www.facebook.com/beelinemqa) шахсий хабар орқали фойдаланувчилар ўз Gmail-манзилларини ёзиб юборишлари лозим.

Иштирокчилар рўйҳати тузилгач, барчанинг электрон манзилига махсус ҳавола юборилади ва у орқали иловани ўрнатиб олиш мумкин бўлади. Иловадан фойдаланилган пайт интернет-трафик сарфланмайди. Синовнинг ҳар бир иштирокчисини компания томонидан совғалар кутмоқда.

Тафсилотлар www.facebook.com/beeline.uz саҳифасида.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.