«Netsafe» компанияси мутахассислари интернет фирибгарларни жиноятдан қайтара олувчи дастур яратишди…

  • Технология
  • 12-11-2017, 20:33
  • 367
  • «Netsafe» компанияси мутахассислари интернет фирибгарларни жиноятдан қайтара олувчи дастур яратишди…
    Бу дастур сунъий интеллектга эга бот кўринишида яратилди. Унинг вазифаси интернет орқали фириб йўли билан кўпчиликни қақшатаётган жиноятчиларни ёмон йўлдан қайтаришдир.

    У ўзининг сўнгсиз саволлари билан фирибгарни шу қадар боплаб чалғитадики, амалга оширажак навбатдаги жиноятини унутиб, сунъий интеллектнинг саволларига жавоб бериш билан банд бўлиб қолади. Шубҳасиз, саволлар ҳам фирибгарни қизиқтира оладиган кўринишда ўйлаб топилган.

    Бунинг учун сиз фирибгарнинг интернет алоқа почтаси номини «Re: scam» деб номланган ботга юборсангиз бас, унинг ўзи мустақил тарзда шу алоқа қутисига кириб, савол-жавобни бошлаб юборади.
    Мутахассисларнинг айтишича, дастур келгусида юзлаб фирибгарларни ёмон йўлдан қайтаради.