Бугунги кунда виртуал реаллик билан бирга қўшимча реаллик тушунчаси ҳам кенг оммалашиб бормоқда. Бу эса ўз маҳсулотларини қўшимча макон ёрдамида бир бутун ҳолатга келтираётган йирик компаниялар учун анча истиқолли ҳисобланади.
«TechCrunch» нашрининг ёзишича, мазкур соҳадаги янги дастурлардан бири сизнинг деворларингизни виртуал санъат асарлари билан безаб беради. Шундан сўнг ўзингизга ёққанини харид қилишингиз мумкин бўлади, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Дастурни Американинг йирик интернет дўконларидан бири — «Art.com» яратмоқда. Ушбу компания суратлар савдоси билан 20 йилдан буён шуғулланиб келади. «Art.com» бош директорининг ёнига «Lyft» такси-дастурининг маркетинг бўйича собиқ раҳбари Кира Вамплер келмаганида ўз фаолиятини шу тарзда яна анча йиллар давом эттирган бўларди. «Art.com» мобил дастурига деворларни турли виртуал сурат ва постерлар билан безаш имконини берадиган «ArtView» функциясини яратиш фикри айнан ундан чиққан.
Фойдаланувчилар 2 миллион турдаги постер ва суратлар ичидан ўзига маъқулини танлаб олиши ва уни девор ўлчамига мос равишда буюртма қилиши мумкин.
«Қўшимча реалликдан нафақат видеоўйинларда, балки бизнинг мижозларимизни реал муаммоларини ҳал этишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бизнинг компаниямиз замонавий дизайннинг барча тенденцияларига мос бўлишга интилмоқда. Дастур фойдаланувчилари ўзларига ёққан суратларни кўриб чиқиши ва сотиб олиши мумкин. Бу эса савдо ҳажмининг ўсишига хизмат қилади деган умиддамиз», дейди компания раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди