Олимлар тиш эмалини тикловчи материал яратишди

  • Технология
  • 17-06-2018, 12:56
  • 807
  • Олимлар тиш эмалини тикловчи материал яратишди
    Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари тиш эмалини тикловчи материал ихтиро қилишди, деб ёзади Кун нашри.

    Nature Communications нашрининг ёзишича, янги материал тишларнинг чиришига қаршилик кўрсатади ҳамда экстремал ҳароратлар, кислотали овқатлар ва ичимликларга бардошли.

    Материал ўз структурасига кўра табиий тиш эмалига ўхшаш бўлиб, уни яратишда кристаллар ўсишини чақирувчи оқсил қўлланган.

    Олимларнинг айтишича, янги материал ёрдамида келгусида қаттиқ тўқималарни тиклашда катта тараққиётга эришиш ва ҳаттоки тишлар чиришининг олдини олиш мумкин.

    Аввал тиш эмалини тиклашнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб келинган.

    » » Олимлар тиш эмалини тикловчи материал яратишди
    Яндекс.Метрика