Корпуси қимматбаҳо металлардан ишланган iPhone 6 нархи 3,5 миллион долларгача бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Корпуси қимматбаҳо металлардан ишланган iPhone 6 нархи 3,5 миллион долларгача бўлади

Технология 11-02-2015, 11:27 2 054
Корпуси қимматбаҳо металлардан ишланган iPhone 6 нархи 3,5 миллион долларгача бўлади

Goldgenie компанияси Diamond Ecstasy Collection коллекциясидан ўрин олган корпуси 24 каратли сариқ, зангори олтиндан ёки платинадан ясалган iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Ҳар бир смартфон юзлаб Svarovski кристаллари, зумрад, гавҳар ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Бундан ташқари, ҳар бир мижоз ўзига хос нақш буюртириши мумкин.

Компания аввалроқ Элтон Жон, Виктория ва Дэвид Бекхэм, Пи Дидди сингари таниқли инсонларга гаджетларнинг худди шундай безатилган версияларини тайёрлаб берганини маълум қилган. Янги коллекциядаги смартфонларнинг нархи 15 минг доллардан 3,5 миллион долларгач бўлиши айтилмоқда.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.