date

Инсон организмини ўзгартирувчи сунъий интеллект яратилди

Инсон организмини ўзгартирувчи сунъий интеллект яратилди
Ҳа, бу фантастика эмас. Олимлар аввал бор сунъий интеллект ёрдамида тўлиқ генетик тизимни бошқара оладиган "тирик AI" яратишга муваффақ бўлишди.

Бу технология PROTEUS деб номланган ва у мураккаб мутация жараёнларини сунъий интеллект орқали бошқаришга асосланган. Яъни, инсон организмидаги ҳужайралар энди ўзлари муаммони топиб, уни ҳал қилишни “ўргана” бошлайди. Ушбу жараёнда Reinforcement Learning — яъни мукофот орқали ўрганиш усули қўлланилган: фақат энг самарали ва фойдали ўзгаришлар танлаб олинади ва сақланади.

Бунинг ортида қандай имкониятлар ётади? Масалан, инсон организми иссиқликка нисбатан олдингидан анча тезроқ мослашиши мумкин. Ёки доимий равишда безовта қилувчи бурун оқишидан бутунлай халос бўлишингиз ҳам реал имкониятга айланади. Бошқача айтганда, инсон тана аъзоларини "дастурлаш" мумкин бўлади.

Шунингдек, ушбу технология организмнинг ички муҳофаза механизмларини қайта кўриб чиқишга ҳам йўл очади. Табиий мутациялар минг йиллар давомида содир бўладиган ўзгаришлар эди. PROTEUS эса бу жараённи сунъий равишда тезлаштириб, фақат керакли мутацияларни сақлаш орқали янги турдаги биологик оптимизацияни амалга оширади.

Олимлар бу усулдан нафақат тиббиётда, балки келажакда космик экспедицияларда ҳам фойдаланиш ниятида. Масалан, Марс муҳитига инсон танасини мослаштириш учун ҳужайраларни керакли тарзда “қайта кодлаш” мумкин бўлади.

Шу билан бирга, мутахассислар ушбу технологияни кенг қўллашдан олдин этик ва ҳуқуқий жиҳатларни пухта ўрганиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Чунки "тирик AI" – бу энди фақат техника эмас, балки ҳаётнинг ўзидир.

Бу илмий ютуқ инсон ва машина ўртасидаги чегарани янада ноаниқлаштирмоқда. Ва эҳтимол, келажакда ҳар бир инсон танаси ўзининг шахсий "дастури"га эга бўлади.

Бу фақат бошланиши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инсон организмини ўзгартирувчи сунъий интеллект яратилди