
Технология гиганти Apple 2025-йилнинг тўртинчи чораги ва бутун молиявий йил якунлари бўйича рекорд даромад қайд этди. Компания тарихида илк марта байрам мавсуми бўлмаган чоракда ҳам йиллик соф фойда 100 миллиард доллардан ошди, деб хабар берди Bloomberg.
Расмий ҳисоботга кўра, Apple’нинг умумий соф фойдаси 112 миллиард долларни ташкил этган. Бу рақам компания тарихидаги энг юқори молиявий натижа ҳисобланади.
Бир йил аввалги молиявий ҳисоботда бу даража Ирландиядаги солиқ низоси туфайли амалга ошмаган эди. Бироқ жорий йилда муаммолар бартараф этилиб, компания фойдаси кескин ошган.
Натижада Apple йиллик фойдаси 100 миллиард доллардан ошган саноқли гигантлар —Vodafone, Saudi Aramco ва Alphabet қаторига қўшилди.
Қизиқарли жиҳати шундаки, компаниянинг фойдаси 2006-йилдан бери 50 баробарга ўсган.
Масалан:
- 2010 йилда — 10 миллиард доллар,
 - 2019 йилда — 20 миллиард доллар,
 - 2024 йилда эса — 36 миллиард доллар фойда қайд этилган эди.
 
Мутахассисларнинг фикрича, бундай юксак натижага iPhone 16 сотувлари, хизматлар сегментининг кенгайиши ва Apple Intelligence технологияларининг жорий этилиши сабаб бўлган.
Шу тариқа, 2025-йил Apple учун янги молиявий рекордлар йили сифатида тарихда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!