
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (Солиқ) мобил иловаси вақтинча фойдаланувчилар учун ишламай қолди. Қўмита маълумотига кўра, бу техник-профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.
Мобил илованинг фаолияти 4 ноябрь куни соат 18:40 да тўхтатилиб, зарур техник тадбирлар амалга оширилди. Давлат солиқ қўмитаси ишлар муваффақиятли якунланганини маълум қилди.
Киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида илованинг хавфсизлик сертификатлари янгиланди. Фойдаланувчиларга Солиқ иловасининг сўнгги версиясини ўрнатиш тавсия этилади.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фойдаланувчилар 2025 йил 1 декабргача иловадан фойдалана олмайдилар. Шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб илованинг эски версиясидан фойдаланиш чекланади.
Солиқ иловаси чет элда вақтинча ишламайди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар