
Яндекснинг янги “Alisa AI” иловаси Россия AppStore рейтингида бепул иловалар орасида биринчи ўринни эгаллади, шунингдек Google Play да ҳам кучли учликка кирди. Тақдимотдан сўнг иловага талаб кескин ошди — у ярим миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, бу эса одатдагидан 5 баробар кўп кўрсаткичдир.
28 октябрь куни ўтказилган “Алиса, нима янгиликлар?” конференциясида Яндекс ўзининг янгиланган нейрон тармоғини намойиш қилди. Янгиланган Алиса минглаб ҳақиқий фойдаланувчи сўровларига асосланиб ўқитилган ва энди саволларга нафақат аниқ, балки тўлиқ визуал маълумотлар — расмлар, видеолар ва Yandex Хариталар ёрдамида жавоб бера олади.
Яқин вақт ичида Alisa AI га интеллектуал агентлар қўшилади. Шунингдек, янги “Менинг хотирам” функцияси фойдаланувчининг режаларини эслаб қолиб, муҳим вазифаларни ўз вақтида эслатиб туради.
Янгиланган Алиса нафақат илова сифатида, балки alice.yandex.ru веб-сайти ва Яндекс Қидирув тизимида ҳам ишламоқда. Компания маълумотига кўра, яқин кунларда у Браузер ва Yandex Go нинг барча иловаларида ҳам пайдо бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!