
5-ноябр 2025 йил, 18:14. MAX платформасида рўйхатдан ўтиш эндиликда Ўзбекистон ва яна олти МДҲ давлати аҳолиси учун очиқ бўлди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди. Олдин ушбу хизмат фақат Россия ва Беларусь фуқаролари учун мавжуд эди.
Иловага рўйхатдан ўтиш учун мамлакатни танлаш, телефон рақамини киритиш ва СМС орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритиш талаб қилинади. Фойдаланувчилар икки босқичли аутентификацияни ёқишлари ва хавфсизликни кучайтириш учун контактларини синхронлаштиришлари мумкин.
МДҲнинг бошқа давлатларидаги одамлар билан мулоқот қилиш учун уларни таклифнома ҳаволаси орқали контактлар рўйхатига қўшиш керак бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар