
Хитойнинг илғор технологик компанияси — UBTech Robotics дунёда биринчи марта ўз аккумуляторини мустақил равишда алмаштира оладиган Walker S2 инсонсимон роботини оммага тақдим этди. Ушбу янгилик технология ихлосмандлари ва робототехника соҳасидаги мутахассислар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу робот ҳақида батафсил маълумотни South China Morning Post (SCMP) эълон қилди. Манбага кўра, Walker S2 назарий жиҳатдан инсон аралашувисиз куну-тун ишлай олади, чунки у энергия манбаасини мустақил тарзда янгилаш имкониятига эга.
Қисқа видео лавҳада робот белгиланган вазифаларни бажарганидан сўнг автоматик тарзда зарядлаш станциясига яқинлашади, ортидаги бўшаган батареяни чиқариб олади, янгисини ўрнатади ва ҳаракатни давом эттиради. Бу жараён тўлиқ автоном тарзда амалга оширилади.
Энг диққатга сазовор жиҳат шундаки, Walker S2 энергия таъминоти бўйича қарорни ҳам ўзи қабул қилади. У олдида турган вазифаларни таҳлил қилади ва аккумуляторни дарҳол алмаштирадими ёки уни корпусдан чиқармасдан зарядловчи станцияда кутиш кераклигини мустақил белгилайди.
UBTech Robotics вакилларига кўра, ушбу робот сунъий интеллект, сенсор тизимлари ва ҳаракат назорати соҳаларидаги сўнгги ютуқларни бирлаштирган. У юриш, юк кўтариш, ҳатто мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиб, энергия бошқаруви борасида ҳам инқилобий имкониятларни намоён қилмоқда.
Walker S2 нафақат инсон кўринишига эга, балки инсон каби вазифаларни мустақил бажара олувчи сунъий онгли қурилмадир. У келажакда соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва логистика соҳаларида кенг қўлланиши мумкин.
Хитой компанияси ушбу лойиҳа орқали глобал робототехника соҳасида янги мезон яратмоқчи. Walker S2 техник, визуал ва функционал жиҳатдан аввалги роботлардан тубдан фарқ қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар