date

Тошкентда чиқинди машиналарига GPS назорат жорий қилинди

Тошкентда чиқинди машиналарига GPS назорат жорий қилинди
Тошкент ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги Tozapoytaxt.uz веб-сайтини ишга туширди. Ушбу платформа орқали пойтахт аҳолиси чиқинди ташиш машиналарининг ҳаракатини GPS тизими ёрдамида реал вақт режимида кузатиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш бўйича фуқаролар мурожаатлари ва шикоятларини марказлаштирилган тартибда xalqnazorati.uz платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Ушбу янгиликлар чиқиндиларни бошқариш тизимининг шаффофлиги, қулайлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

2026 йил 1 январдан бошлаб бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши режалаштирилган. Фуқаролар томонидан кўрсатилаётган хизматларни баҳолаш механизми жорий этилади, шунингдек, маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан таъминлаш бўйича икки йиллик дастур эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тошкентда чиқинди машиналарига GPS назорат жорий қилинди