date

IMEI пулли бўлади: Россия телефонлар учун янги тартиб жорий этмоқчи

IMEI пулли бўлади: Россия телефонлар учун янги тартиб жорий этмоқчи

Россия ҳукумати смартфонлардан фойдаланиш қоидаларини кескин ўзгартиришни режалаштирмоқда. Янги ташаббусга кўра, давлат реестрига киритилмаган смартфонлар келгусида умуман ишламай қолиши мумкин.

Хабарларга кўра, 2028 йилдан бошлаб фақат расмий базага киритилган IMEI-кодга эга смартфонлардан фойдаланишга рухсат берилади. Бундан ташқари, 2027 йилдан IMEI телефон рақамига қатъий боғлаб қўйилади. Бу эса рўйхатдан ўтказилмаган қурилмани ҳатто SIM-картани алмаштириш орқали ҳам ишлатиб бўлмаслигини англатади.

Энг баҳсли жиҳати — IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади. Рўйхатга олиш нархи смартфоннинг қийматига қараб белгиланиши режалаштирилмоқда. Яъни қиммат қурилма — қиммат рўйхат.

Расмийлар бу орқали “қора бозор”даги телефонлар айланмасини чеклаш, ўғирланган қурилмалардан фойдаланишга барҳам бериш ва назоратни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Бироқ мутахассислар бу қарор фуқаролар учун қўшимча харажат ва ноқулайликлар келтириб чиқаришидан хавотир билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » IMEI пулли бўлади: Россия телефонлар учун янги тартиб жорий этмоқчи