date

TikTok АҚШда фаолиятини давом эттиради

TikTok АҚШда фаолиятини давом эттиради
TikTok'нинг эгаси ByteDance АҚШ ва халқаро инвесторлар билан келишув имзолади. Келишувга кўра, америкалик фойдаланувчилар TikTok'дан фойдаланишни давом эттиради, деб хабар берди компания бош директори Шоу Зи Чев.

Янги корхонада инвесторлар биргаликда яримдан кўпроқ улушга эга бўлади. ByteDance ўзининг 19,9 фоиз улушини сақлаб қолади. Қолган улушлар бошқа инвесторлар орасида тақсимланади. Келишув 22 январда расмий якунланади.

Келишув доирасида TikTok алгоритми америкалик фойдаланувчилар маълумотларига мослаштирилади ва ташқи таъсирлардан ҳимояланади. Бу платформанинг хавфсиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Компания маълумотига кўра, АҚШда 170 миллиондан ортиқ фойдаланувчи TikTok'ни ишлатади. Шунингдек, 7 миллиондан ортиқ кичик бизнес маҳсулот ва хизматларини тарғиб қилмоқда. Инвесторлар фойдаланувчи тажрибасини сақлаб қолиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга мажбурдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » TikTok АҚШда фаолиятини давом эттиради