date

Дунёдаги энг кичик суперкомпьютер рекорд ўрнатди

Дунёдаги энг кичик суперкомпьютер рекорд ўрнатди

Tiiny AI номи билан танилган қурилма дунёдаги энг кичик суперкомпьютер сифатида тақдим этилди. У ўзининг жуда ихчам ўлчами билан Гиннесс рекордлар китобига киришга ҳам муваффақ бўлди.

Қурилма ичида 12 ядроли ARM v9.2 процессори, 80 ГБ тезкор хотира ва 190 TOPS гача қувватга эга нейропроцессор жойлаштирилган. У пауэрбанк ҳажмида бўлишига қарамай, юқори ҳисоблаш имкониятларини тақдим этади.

Tiiny AI оғир локал сунъий интеллект моделларини, жумладан gpt-oss-120b каби тизимларни ишга тушириш имконига эга. Қурилмани оддий ноутбукка улаш мумкин. Қолган техник тафсилотлар 2026 йил январь ойида CES кўргазмасида очиқланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг кичик суперкомпьютер рекорд ўрнатди