
Telegram ичига ўрнатилган Wallet криптовалюта ҳамёни энди Ўзбекистонда расмий фаолиятини бошлади. Эндиликда мессенжер фойдаланувчилари илова орқали маҳаллий тўлов тизимларидан фойдаланиб, криптовалюта сотиб олиш ва сотиш имкониятига эга бўлишади.
Wallet Bitcoin, Toncoin, USDT ва 200 дан ортиқ бошқа токенларни қўллаб-қувватлайди. Ҳамён орқали криптоактивларни тез харид қилиш, юбориш ва қабул қилиш мумкин.
Лойиҳанинг Ўзбекистондаги техник ҳамкори Asterium криптоэкотизими бўлиб, у Humo, Visa ва Mastercard карталари орқали хавфсиз операцияларни ташкил этади, шаффоф тарифлар ва маълумотларнинг юқори даражада ҳимоясини таъминлайди. Лойиҳага Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги (МИЛА) томонидан расмий лицензия берилган.
The Open Platform асосчиси Андрей Рогозовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон энг тез ривожланаётган финтех бозорларидан бирига айланмоқда: Telegram'нинг оммабоплиги ва аниқ тартибга солиш қоидалари мамлакатни янги технологик хизматлар учун қулай ҳудудга айлантиради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.