date

Блаккстоне маълумотлар маркази аҳоли сувсиз қолган пайтда 110 миллион литр сув ишлатди

Блаккстоне маълумотлар маркази аҳоли сувсиз қолган пайтда 110 миллион литр сув ишлатди

АҚШнинг Жоржия штатида сунъий интеллект инфратузилмаси билан боғлиқ йирик можаро юзага келди. Блаккстоне инвестиция гигантига қарашли Қуалитй Течнологй Сервисес (ҚТС) компанияси маҳаллий аҳоли сув босими пасайишидан шикоят қилаётган бир пайтда, сув қувурларига ноқонуний уланиб, 110 миллион литр сувни сарфлаб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ҚТС Фаеттевилле лойиҳаси доирасида қурилаётган улкан мажмуа учун сувдан рухсатсиз фойдаланилган. Ҳудудда қурғоқчилик сабабли аҳоли сувни тежашга чақирилган бўлса-да, компания қурилиш эҳтиёжлари, хусусан, бетон қориш ва чангни бостириш учун коммунал тармоқлардан назоратсиз сув олган. Маҳаллий сув хизмати вакиллари ушбу ҳолатни техник хатоликлар ва кадрлар етишмовчилиги билан изоҳлаган.

Компания ушбу сув учун 147 минг доллар миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди, бироқ округ расмийлари ҚТС энг йирик мижоз эканлигини важ қилиб, жарима солишдан бош тортди. ҚТС келажакда ёпиқ совутиш тизимларидан фойдаланишни вада қилмоқда, бироқ бу воқеа сунъий интеллект технологияларининг ресурсларга бўлган очкўзлиги борасида жиддий саволларни ўртага ташлади.

Ҳозирги кунда Жоржия штатида 200 дан ортиқ маълумотлар маркази мавжуд бўлиб, уларнинг энергия ва сув ресурсларига бўлган талаби маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Кўплаб шаҳарлар янги маълумотлар марказлари қурилишига мораторий жорий этган. Ушбу ҳодиса технологик тараққиёт ва табиий ресурслар тақчиллиги ўртасидаги зиддиятнинг яққол намунаси бўлиб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Блаккстоне маълумотлар маркази аҳоли сувсиз қолган пайтда 110 миллион литр сув ишлатди