date

Apple судга берган инсайдер iPhone 18 Pro дизайнини ошкор қилди

Apple судга берган инсайдер iPhone 18 Pro дизайнини ошкор қилди

iOS 26 дизайнини сиздириб юборгани учун Apple томонидан судга тортилган инсайдер Жон Proссер ўзининг янги видеосида iPhone 18 Pro смартфонини барча томонлама намойиш этди. Видеода таъкидланишича, қурилма iPhone 17 Pro моделига қараганда чорак баробар кичикроқ Дйнамик Исланд кесигига эга бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделнинг асосий камерасида ўзгарувчан диафрагма технологияси қўлланилади, бу эса турли ёруғлик шароитларида суратга олиш сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, Proссер смартфоннинг янги тўқ олча рангини кўрсатиб, Камера Контрол тугмаси соддалаштирилишини, яни сиғимли қатлам олиб ташланиб, фақат босимга сезгир механизм қолишини маълум қилди.

iPhone 18 Pro Max модели тахминан 5200 мА/соат сиғимли каттароқ аккумулятор билан жиҳозланиши кутилмоқда. Ҳар иккала смартфон янги К2 модеми ва сунъий йўлдош орқали 5G алоқасини қўллаб-қувватлайди. Apple корпус дизайнида кескин ўзгаришлар қилмасдан, алюминий корпусдан фойдаланишда давом этиши кутилмоқда.

Жон Proссер аввалроқ Google Pixel қурилмалари ҳамда iPhone SE 2020 ва MacBook Pro 13 тақдимот саналарини биринчи бўлиб хабар қилган нуфузли инсайдерлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда у Apple томонидан iOS 26 дизайни сиздирилгани юзасидан суд жараёнларига жалб қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple судга берган инсайдер iPhone 18 Pro дизайнини ошкор қилди