
Beeline Сурхондарё вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Термиз шаҳрида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедов шундай деди: “Beeline Сурхондарёда анъанавий биринчи рақамли оператор бўлиб қолмоқда, ва бу ўз навбатида абонентларнинг бизга бўлган ишончини юксак даражада оқлашга ундайди. Нафақат ҳудудда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқанинг юқори сифатини таъминлаган ва компания ривожланишининг янги истиқболларини очган ҳолда тармоқни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда”.
Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Ю. Ражабий ва А. Икромов кўчаларида сигнал сифати яхшиланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар