date

OpenAI киберхавфсизлик учун янги моделини тақдим этди

OpenAI киберхавфсизлик учун янги моделини тақдим этди

Axios маълумотига кўра, OpenAI компанияси киберхавфсизлик соҳасига мўлжалланган янги маҳсулотини расман тақдим этди.

Маълум бўлишича, компания ўтган ҳафта АҚШ федерал идоралари ҳамда “Беш кўз” (Five Eyes) разведка альянси аъзолари учун махсус брифинг ўтказган.

Тақдимот давомида OpenAI ўзининг асосий моделининг киберхавфсизлик учун мослаштирилган янги талқини — GPT-5.4-Cyber имкониятларини намойиш этган.

Бу тизим киберҳужумларга қарши ҳимояни кучайтириш ва ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, дастлаб фақат чекланган доирада — сертификатланган мутахассислар ва тадқиқотчилар учун очилади.

Five Eyes тармоғига кирувчи давлатлар ушбу технологиядан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, бу йўналишда OpenAI’нинг асосий рақобатчиси Anthropic ҳам ўз лойиҳаларини тақдим этгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » OpenAI киберхавфсизлик учун янги моделини тақдим этди