date

Болгарияда сайловларда Радев коалицияси мутлақ ғалаба қозонди

Болгарияда сайловларда Радев коалицияси мутлақ ғалаба қозонди

Болгарияда муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловларида собиқ президент Румен Радев етакчилигидаги "Прогрессив Болгария" коалицияси ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мазкур коалиция учун сайловчиларнинг қарийб 44,7 фоизи овоз берган. Бу тахминан 1,44 миллион сайловчини ташкил этади.

Сайлов натижаларига кўра, мамлакат парламентига жами бешта сиёсий куч кирган. 240 ўриндан 131 таси "Прогрессив Болгария» коалициясига насиб этиб, у мутлақ кўпчиликни таъминлади.

Қолган ўринлар бир нечта партиялар ўртасида тақсимланган. Жумладан, ГЕРБ партияси 39 та, "Ўзгаришларни давом эттирамиз — Демократик Болгария" блоки 38 та мандатни қўлга киритган.

Шунингдек, "Ҳуқуқ ва эркинликлар ҳаракати" ҳамда "Тикланиш" партиялари ҳам парламентда ўз ўринларига эга бўлган.

Румен Радев ушбу натижани "умиднинг ишончсизлик устидан, эркинликнинг қўрқув устидан қозонилган ғалабаси" сифатида баҳолади.

Парламентнинг тўлиқ таркиби 25 апрель куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Болгарияда сайловларда Радев коалицияси мутлақ ғалаба қозонди