date

Эрон Ҳўрмуз бўғози ҳудудига юзга яқин мина жойлаштиргани ростми?

Эрон Ҳўрмуз бўғози ҳудудига юзга яқин мина жойлаштиргани ростми?

Axios манбаларига кўра, Эрон Ҳўрмуз бўғози ҳудудига тахминан 100 га яқин денгиз минасини жойлаштирган бўлиши мумкин.

Нашр маълумотида айтилишича, бу минаҳо кичик балиқчилик кемаларига ўхшаш “Gashti” туридаги катерлар орқали тарқатилган бўлиши эҳтимол қилинади.

Ҳар бир бундай катер бир неча мина ташиш имконига эга экани қайд этилган.

АҚШ томони эса ушбу хавфни бартараф этиш мақсадида махсус техникаларни жалб этган. Жумладан, сувости дронлари, махсус вертолётлар ҳамда USS Chief ва USS Pioneer каби кемалар ишга туширилган.

Мутахассислар фикрича, Ҳўрмуз бўғозининг тор ва мураккаб географияси сабабли мина тозалаш жараёни анча вақт — ҳатто бир неча ой давом этиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Ҳўрмуз бўғози ҳудудига юзга яқин мина жойлаштиргани ростми?