date

Ўзбекистонда 192 нафар шахс ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаргани аниқланди

Ўзбекистонда 192 нафар шахс ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаргани аниқланди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш тизимлари орқали яна бир жиддий муаммо аниқланди.

Кузатув камералари орқали ўтказилган таҳлиллар натижасида 192 нафар шахс ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда транспорт бошқаргани маълум бўлди.

Энг кўп қоидабузарлик ҳолатлари Хоразм вилоятида — 60 та, Тошкент шаҳрида эса 40 та ҳолат қайд этилган.

Мутахассислар бу ҳолат айрим ҳудудларда йўл ҳаракати маданияти ва назорат даражаси етарли эмаслигини кўрсатаётганини таъкидламоқда.

Қоидабузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган. Жумладан, 32 та ҳолатда 50 баробар базавий ҳисоблаш миқдорида, яна 31 та ҳолатда эса 5 баробар БҲМ миқдорида жарималар қўлланилган.

Мутахассислар бундай ҳолатлар йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий хавф туғдиришини таъкидлаб, барча ҳайдовчиларни қонун талабларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 192 нафар шахс ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаргани аниқланди