Исроил ва Ливан ўртасидаги тинчлик келишуви яна узайтирилди

Исроил ва Ливан ўртасидаги вақтинчалик тинчлик келишуви АҚШ воситачилигида яна уч ҳафтага узайтирилди. Дональд Трампнинг таъкидлашича, бу қарор минтақадаги кескинликни пасайтириш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган. Вашингтон Ливанга "Ҳизбуллоҳ"га қарши курашда кўмак беришини билдирган бўлса-да, ҳудудда вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда. Ҳозирда томонлар узоқ муддатли тинчлик битимига эришиш мақсадида музокараларни давом эттирмоқдалар.
Исроил ва Ливан ўртасидаги вақтинчалик тинчлик келишуви яна уч ҳафтага узайтирилди.
Маълум қилинишича, бу қарор АҚШ воситачилигида Оқ уйда ўтказилган музокаралар натижасида қабул қилинган.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг билдиришича, келишувни узайтиришдан мақсад — икки томон ўртасидаги кескинликни пасайтириш ва минтақада барқарорликни сақлаб қолишдир.
Музокараларда Америка расмийлари ҳам фаол иштирок этгани қайд этилмоқда. Шунингдек, Вашингтон Ливанга “Ҳизбуллоҳ”га қарши курашда ёрдам кўрсатиш ниятини билдирган.
Шу билан бирга, таҳлилчилар минтақадаги вазият ҳали ҳам мураккаблигича қолayotganини таъкидлаб, айрим ҳудудларда таранглик сақланаётганини билдирмоқда.
Томонлар ўртасида музокаралар давом эттирилиб, узоқ муддатли келишувга эришиш устида ишлар олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…