Фото: Getty Images
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири Johnson & Johnson коронавирусдан вакцина яратишни тезлаштиришини эълон қилди. Янгиланган жадвалга кўра, вакцина одамларда сентябрда синала бошланади, унинг натижалари йил охиригача ўрганиб чиқилади.
Бу вакцинани 2021 йил бошидаёқ қўллашни бошлашга имкон беради. Аввалроқ компания клиник синовларни ноябрда бошлашни режалаштираётганди.
Business Insider нашрининг хабар беришича, компания вакцинани яратиш устида январдан бери ишламоқда. Компания билан Бет Исраэль Диаконисс тиббиёт маркази олимлари ҳамкорлик қилмоқда, Истиқболли тадқиқотлар ва ишланмалар биотиббиёт бошқармаси (BARDA) молиявий қўллаб-қувватламоқда. Умумий ҳисобда компания вакцинани ишлаб чиқишга 1 млрд доллар киритган.
Johnson & Johnson вакилларининг таъкидлашича, янги вакцинани ишлаб чиқиш одатда 5-7 йил талаб қилади. Сўнгра мутасадди идоралар вакцинани маъқуллаши жараёни бошланади. Аммо коронавирус пандемияси каби фавқулодда вазиятларда тадқиқотлардан тортиб вакцина маъқуллангунгача бўлган бутун жараённи 2 йилгача қисқартириш мумкин.
Компания вакцинани синашни бошлаши билан бирга кейинги йил бошида 1 млрд доза вакцинани ишлаб чиқара олиш учун ўз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни бошлайди. Компаниянинг бундаги асосий вазифаси – вакцина аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлиши лозим.
Бу орада баъзи тадқиқотчилар коронавирусдан маълум ҳимояни силдан эмдори таъминлаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Бу шундай эканлигини Австралияда бошланаётган тажриба аниқлашга имкон беради. Бу ерда 4 минг тиббиётчи силга қарши вакцина олиб, бир неча ҳафтадан кейин коронавирусга чалинганлар фоизини ва касаллик аломатлари оғирлигини баҳолашади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди