date

Илон Маск Wikipedia’га рақиб — Grokipedia’ни тақдим этди

Илон Маск Wikipedia’га рақиб — Grokipedia’ни тақдим этди

Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг навбатдаги технологик лойиҳаси — Grokipedia платформасини тақдим этди.

Янги сайт Маскнинг Grok сунъий интеллекти асосида ишлайди ва Wikipedia’нинг соддалиги ҳамда дизайнини эслатади. Аммо у ўзини “бутун ҳақиқатни ёритишга қаратилган AI-ensiklopediya” сифатида тақдим этмоқда.

Маълумотларга кўра, Grokipedia’да ҳозирча 800 мингга яқин мақола мавжуд. Таққослаш учун, Wikipedia’да бу рақам 7 миллиондан ортиқ. Маскнинг сўзларига кўра, платформа вақт ўтиши билан кенгаяди ва Grok сунъий интеллекти такомиллашгани сари маълумотлар сифати ҳам ошади.

Маск ҳазил аралаш тарзда “Grokipedia нусхаларини Ой ва Марс орбитасига юбориш” режаси борлигини ҳам айтган.

Янги энциклопедиянинг энг катта фарқи — у ёпиқ тизимда ишлайди. Фойдаланувчилар мақолаларни таҳрирлай олмайди, фақат изоҳ шаклида хатолик ҳақида хабар бериш имконига эга.

Баъзи фойдаланувчилар Wikipedia ва Grokipedia ўртасидаги идеологик фарқларга ҳам эътибор қаратган. Масалан:

  • Wikipedia Маскни “баҳсли шахс” деб таърифласа,
  • Grokipedia уни “технологик тараққиётга таъсир кўрсатган инсон” сифатида тақдим этади.

Маскнинг сўзларига кўра, бу лойиҳа “сунъий интеллект ва инсон билимининг уйғунлашуви сари навбатдаги қадам” бўлади.

Grok яхшиланган сари, Grokipedia ҳам такомиллашади,” — деди у Х (собиқ Twitter) платформасида ёзган постида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск Wikipedia’га рақиб — Grokipedia’ни тақдим этди