date

Россияда Telegram ва WhatsApp рўйхатдан ўтишда муаммолар кузатилмоқда

Россияда Telegram ва WhatsApp рўйхатдан ўтишда муаммолар кузатилмоқда

Россияда баъзи фойдаланувчилар Telegram ва WhatsApp мессенжерларига рўйхатдан ўтишда қийинчиликка дуч келмоқда. Бир қатор ОАВлар ёзишича, янги фойдаланувчилар Россия SIM-карталари орқали рўйхатдан ўтиш учун талаб этиладиган SMS-код ёки тасдиқ қўнғироқларини қабул қилолмаяпти.

“РБК” нашрининг маълумот беришича, бу маълумот тасдиқланган — ахборот хавфсизлиги соҳасидаги манбага кўра, чеклов давлат даражасида жорий этилган.

Шу билан бирга, “Код Дурова” Telegram-канали бу ҳолатни текшириш учун синов ўтказган. Натижада, тасдиқ коди “Мегафон” ва МТС тармоқларига келган, аммо “Билайн” абонентларига етиб бормагани маълум бўлди. “Билайн” бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ беришдан воз кечган.

Ҳозирча чеклов қанча вақтгача давом этиши ва унинг сабаблари аниқ эмас. Аммо экспертлар бу ҳолат Россияда ахборот алмашинувини янада назорат остига олиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда Telegram ва WhatsApp рўйхатдан ўтишда муаммолар кузатилмоқда