Фото: «Moi-portal.ru»
«Android» операцион тизимида ишловчи смартфонларнинг ўн миллионлаб эгалари тўғрисидаги маълумотлар хавф остида қолди. «Cybernews» портали жами 69 миллионта қурилмага ўрнатилган потенциал хавфли дастурлар рўйхатини тузиб чиқди. 22 апрель куни чоп этилган материалнинг янгиланган талқинига кўра рўйхатга 101 та дастур киритилган.
Уларнинг ҳаммаси «Google Play Store» орқали тарқалган. Бунда ишлаб чиқарувчилар гуруҳи бегоналарнинг дастурларини ўғирлаб ёки кўчириб олишган ва уларни ўзаро мувофиқлаштиришган. Дастурларнинг хавфи шундаки, ишга туширишдан олдин улар фойдаланувчилардан смартфонда сақланаётган шахсий маълумотлар ва камерага киришга рухсат беришни талаб қилишади.
«Cybernews» тадқиқотчиларининг таъкидлашича, рўйхатдаги дастур фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар хавф остида. Негаки, ишлаб чиқарувчилар камера, микрофон, фотосуратлар, электрон почта, шунингдек, етказиб берилган манзиллар ва тўлов маълумотларидан ўз мақсадларида фойдаланиши мумкин.
Рўйхатга турли мавзудаги кўплаб дастурлар киритилган. Масалан, Minecraft ўйини учун модалар (Mod for Minecraft, Mods For Minecraft Animals 2019), метроном (Metronome And Tuner For Instrument), QR-код учун сканерлар (QR Code Scanner & Barcode Reader, Product Checker) ва ҳоказо. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди