
ChatGPT фойдаланувчилари орасида “Бирга ўрганамиз” номли янги функция пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди, деб TechCrunch хабар берди.
Ушбу режим, маълумотларга кўра, чат-ботни янада самарали таълимий воситага айлантириш мақсадида синовдан ўтказилмоқда. У одатдаги жавоб бериш ўрнига, кўпроқ савол беради ва инсондан жавоб талаб қилади. Баъзилар бу Google’нинг LearnLM лойиҳасига OpenAI’нинг жавоби бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, баъзилар бу режимда бир нечта инсон бир вақтда иштирок этиши мумкин бўлган “ўқув гуруҳи” формати ҳам бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
OpenAI бу функция ҳақида изоҳ бермаган. ChatGPT’нинг ўзи эса: “OpenAI ҳозирча ‘Study Together’ барча учун қачон ёки қандай шаклда тақдим этилишини, ёки у ChatGPT Plus талаб қилармикин, бу борада расман маълум қилмаган”, деб жавоб берган.
Бу функция қизиқарли, чунки ChatGPT таълим соҳасида кенг қўлланилаётгани ва баъзан нотўғри мақсадларда ҳам ишлатилаётгани сир эмас. Ўқитувчилар ундан дарс режалари тайёрлашда, талабалар эса уни репетитор сифатида ёки эссе ёзишда фойдаланишяпти. Айримлар эса ChatGPT олий таълимни “йўқ қилиш”и мумкинлигини ҳам таъкидламоқда. “Бирга ўрганамиз” режими эса яхшилик учун фойдаланишни рағбатлантириш, “кўчириш”ни эса чеклашга хизмат қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг