date

Apple тарихдаги энг қиммат iPhone’ни тайёрлаяпти

Apple тарихдаги энг қиммат iPhone’ни тайёрлаяпти
Apple компанияси тарихидаги энг қиммат iPhone моделини тақдим этишга тайёрланмоқда, деб Tengrinews.kz хабар берди.

Apple таҳлилчиларига кўра, бу янги қурилма “iPhone 17 Ultra” деб номланиши мумкин ва у 2025 йилда тақдим этилади. Унинг тахминий нархи 1 800 долларга етиши мумкин (21,6 миллион сўм атрофида).

Янги моделда сунъий интеллектга асосланган функциялар, юқори сифатли дисплей ва илғор камера тизимлари бўлиши кутилаяпти. Шунингдек, Apple уни титандан ишлаб чиқариши ва батарея ҳаётини анча яхшилаши мумкин.

Таҳлилчилар бу қурилма премиум сегмент учун мўлжалланган бўлиб, жаҳон бозорида рақобатни янада кучайтиради, деб ҳисобламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple тарихдаги энг қиммат iPhone’ни тайёрлаяпти