date

«Фантастик тўртлик» фильми «Супермен»ни касса тушумларида ортда қолдирди

«Фантастик тўртлик» фильми «Супермен»ни касса тушумларида ортда қолдирди

Marvel студияси томонидан яратилган янги фильм — «Фантастик тўртлик: Илк қадамлар» — биринчи намойиш кунларида 24,4 миллион доллар (тақрибан 1,9 триллион сўм) даромад кўришга муваффақ бўлди ва шундай қилиб «Супермен» фильмини ортда қолдирди. Бу ҳақда Peopletalk нашри хабар берди.

Айни пайтдаги ушбу кўрсаткич билан «Фантастик тўртлик» ой бошида 22,5 миллион доллар (тахминан 1,7 триллион сўм) йиғган «Супермен» фильмидан юқори натижа қайд этди. Мутахассисларнинг башоратига кўра, янги блокбастер фақатгина ушбу ҳафтанинг ўзида АҚШ ва Канадада 100–110 миллион доллар (7–8 триллион сўм) тушум келтириши мумкин. Халқаро прокатда эса ушбу рақам 90–100 миллион доллар (6–7 триллион сўм) оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Фильм воқеалари 1960 йиллар Нью-Йоркининг ретрофутуристик муҳитида бўлиб ўтади. Асар асосий эътиборни машҳур суперқаҳрамон Рид Ричардс — Мистер Фантастик (ролни Педро Паскаль ижро этган) раҳбарлигидаги жамоанинг келиб чиқишига қаратади. Режиссёрликни Мэтт Шекман амалга оширган. Фильмда Ванесса Кирби, Жозеф Куинн ва Эбон Мосс-Бакрак каби актёрлар асосий ролларда иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Фантастик тўртлик» фильми «Супермен»ни касса тушумларида ортда қолдирди