07:30 / 08.07.2020
2 768

Қизиб кетаётган смартфонни музлатгичга солиб совутиш тўғрими?

Қизиб кетаётган смартфонни музлатгичга солиб совутиш тўғрими?
Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»
Смартфонларни «халқ табобати» усулида «даволаш»нинг кўплаб йўллари бор. Уларнинг баъзилари ростдан ҳам ёрдам берса, айримларини ақлга сиғдириб бўлмайди. Масалан, оммалашган маслаҳатлардан бири — қизиб кетаётган смартфонни музлатгичга солиб қўйиш. «Hi-Tech.Mail.ru» смартфон борасида фойда бермайдиган шу турдаги маслаҳатларни тўплаб тақдим этди.

Смартфоннинг қизиб кетиши
Қишда смартфонларда ёздагидан кўра камроқ қизиш кузатилади. Иссиқ кунда смартфонни тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойга қўйишнинг ўзи кифоя ва натижани ҳам узоқ кутишга тўғри келмайди.

Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»
Телефон қизиб кетганида уни музлатгичга солиб, совутиш яхши фикрдек туюлади. Таъкидлаш керакки, ушбу фикрда жон бор, албатта, бироқ бу ишни барибир қилмаган маъқул. Чунки ҳароратнинг кескин ўзгариши қурилмага ҳеч қандай фойда келтирмайди. Ҳаво ҳароратининг ўзгаргани сабаб қурилма ичида конденсат пайдо бўлиши ва смартфонга зарар етказиши мумкин. Муздек телефонни иссиққа чиқаришда ҳам худди шундай йўл тутиш керак.

Энг яхшиси, қурилманинг сояда бироз туриши. Устидаги ғилофини ечиб ташлаш ҳам фойда беради.

Аккумуляторни тезда зарядсизлаш
Бундан ташқари, халқ орасида телефонни музлатгичга солинса, унинг қувватини тезда тугатиш мумкин деган тушунча бор. Аслида бу фикрда ҳам қисман жон бор. Смартфон совуқда ростдан ҳам тез зарядсизланади. Қишда телефон қуввати тезда тугашини сезиш мумкин. Аслида эса смартфоннинг бироз қизиши учун имконият яратиб бериш керак ва барчаси қайта тикланади. Шунингдек, музлатгич тармоқни блоклайди ва телефон қўшимча энергия сарфламайди, деган тушунча ҳам мавжуд.

Қурилмани тезроқ зарядсизлантиришни хоҳлаган фойдаланувчи унинг экран ёрқинлигини максимумга кўтариб, бирор ўйин ёки видеони ёқиб қўйиши кифоя.

Бошқа муаммолар
Бундан ташқари, телефонни музлатгичга солиш қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади: телефон алоқа тармоғини «ушлай» олмаса, наушниклар режимида чиқмаса, қуввати тугамаси, Wi-Fi ёки Bluetooth ишламаса ва бошқа шу турдаги муаммоларда.

Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»
Интернетда смартфонни музлатиш ҳақида кўплаб ижобий изоҳларни ҳам ўқиш мумкин. Шундай бўлса-да, ҳеч бир фойдаланувчига ўзининг севимли девайсини музлатгичга солиш тавсия этилмайди. Яхшиси, мутахассисга мурожаат қилган маъқул.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қизиб кетаётган смартфонни музлатгичга солиб совутиш тўғрими?