Шолғом – азалдан табиий шифо манбаи сифатида қадрланган сабзавотлардан бири ҳисобланади. У нафақат таъми билан, балки организм учун фойдали моддаларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Бугунги кунда шолғом соғлом овқатланиш тарафдорлари орасида тобора оммалашмоқда, чунки у турли витамин ва минералларга бой бўлиб, бир қатор касалликлар профилактикасида фойдаланади.
Шолғом таркибида A, C ва B гуруҳи витаминлари, шунингдек, калиций, магний, темир ва фосфор каби элементлар мавжуд.C витаминининг юқори миқдори туфайли, у иммунитетни мустаҳкамлаш, яллиғланишларга қарши курашиш ва вирусли касалликларнинг олдини олишда самарали ҳисобланади.
Бироқ, шолғомнинг баъзи ҳолатларда зарари ҳам кузатилиши мумкин. Айниқса, ошқозон яраси, гастрит ёки ошқозон шиллиқ қаватининг юқори сезувчанлиги билан боғлиқ муаммолар бор одамлар ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари керак. Ушбу сабзавот меъда кислотасини ошириши ва безовталик келтириб чиқариши мумкин.
Қандли диабет билан оғриганлар ҳам шолғомни миқдорга риоя қилган ҳолда истеъмол қилишлари зарур. Унинг айрим навлари қанд миқдорини ошириш хусусиятига эга бўлиб, бу эса диабет билан оғриган инсонлар учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, шифокор тавсиясисиз шолғомни доимий равишда рационга қўшмаслик керак.
Хулоса қилиб айтганда, шолғом тўғри ва миқдорда истеъмол қилинганда саломатлик учун табиий восита сифатида фойда келтиради. У соғлом овқатланишнинг ажралмас қисмига айланиши мумкин, бироқ мавжуд тиббий ҳолатларга қараб эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!