Наманганда каналга тушиб кетган 3 ёшли бола қутқариб қолинди

1 дақиқа ўқиш776
Наманганда каналга тушиб кетган 3 ёшли бола қутқариб қолинди

Наманганда каналга тушиб кетган 3 ёшли бола қутқариб қолинди

Наманган вилоятида инсонпарварлик ва жасорат намунасига айланган воқеа юз берди. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходими оқимда оқиб кетаётган кичик ёшли болани қутқариб қолди.

Маълум қилинишича, 26 апрель куни Янги Наманган туманидаги “Мингтерак” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Катта Наманган каналида 3 ёшли бола сувга тушиб, оқим бўйлаб кетган.

Айнан шу вақтда Давлатобод тумани ФВВ бўлими ходими Улуғбек Асқаров хизматдан қайтиб кетаётган эди. У тасодифан боланинг хавфли ҳолатда эканини пайқаб қолиб, бир зумда ҳаракатга ўтган.

Қутқарувчи ҳеч иккиланмасдан сувга сакраб тушиб, чўкиб кетаётган болани олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган. Таъкидланишича, болага зудлик билан ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Ушбу қутқарув жараёни маҳаллий аҳолининг уйига ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳам тасвирга тушиб қолган.

Мазкур ҳолат қутқарувчиларнинг ҳар қандай вазиятда тайёр ва фидойи эканини яна бир бор исботлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?