Ўзбекистонда дорихоналар орқали дориларни онлайн буюртма қилиш тизимини жорий этилади

Ўзбекистонда дорихоналар орқали дориларни онлайн буюртма қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Янги тартибга мувофиқ, фуқаролар дориларни электрон платформалар орқали масофадан туриб буюртма қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ҳар бир дорихонада онлайн буюртмаларни қабул қилиш учун махсус нуқталар ташкил этилади.
Ташиш жараёнида курьерлар дориларни махсус ҳароратни сақловчи контейнерлар орқали етказиб беради.
Бундан ташқари, дори ўрамларини очиш қатъий тақиқланади ва етказиб бериш жараёни учун аниқ талаблар белгиланади.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача электрон савдо тизимини синов тариқасида амалга ошириш учун “бонд омбори” механизми ҳам жорий этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг