“Барселона” трансферга тайёр: қайси етакчилар кетиши мумкин?

“Барселона” трансферга тайёр: қайси етакчилар кетиши мумкин?
Қисқача

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан муҳим қарорлар қабул қилиш арафасида. Жамоа Жюл Кунде, Роналд Араухо ва Алехандро Балде каби асосий футболчиларини сотиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Молиявий омиллар сабабли, клуб юқори савиядаги футболчиларни, масалан, Алессандро Бастони ва Хулиан Алваресни, таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мавжуд футболчиларнинг жамоадаги роли пасайгани сабабли, улар ҳам янги имкониятларга очиқ бўлиб қолмоқда.

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан жиддий қарорлар арафасида турибди. Испания матбуоти, хусусан Sport нашри маълумотига кўра, жамоа бир қатор асосий футболчилар бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Гап Жюл Кунде, Роналд Араухо ва Алехандро Балде ҳақида бормоқда. Улар клуб учун муҳим фигуралар бўлиб келган бўлса-да, ҳозирги шароитда “дахлсиз” мақомида эмас. Агар жиддий ва манфаатли таклиф тушса, «Барселона» уларни сотиш вариантини ҳам инкор этмайди.

Бу қарор ортида молиявий омиллар турибди. Клуб Алессандро Бастони ва Хулиан Алварес каби юқори савиядаги футболчиларни таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ мавжуд иқтисодий чекловлар сабаб бу трансферлар фақат сотувлар орқали амалга ошиши мумкин.

Қайд этилишича, жорий мавсумда Кунде, Араухо ва Балденинг жамоадаги роли бироз пасайган. Доимий ротация ва таркибдаги ўзгаришлар уларнинг барқарор ўйинига таъсир ўтказган. Шу сабабдан клуб ҳам, футболчилар ҳам янги чақириқларга очиқ бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Бастони ва Алвареснинг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Демак, ёзда Каталонияда катта “движение” бўлиши аниқ.

Қисқача айтганда, «Барса» қайта қурилиш режимида: кимдир келади, кимдир кетади — ва бу жараён ҳали бошланиши энди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар