Kasbino’нинг Сирғали филиалида Рамазоннинг биринчи кунида бепул нон тарқатилди

  • Узбекистон
  • 9-06-2016, 01:28
  • 1 816
  • Kasbino’нинг Сирғали филиалида Рамазоннинг биринчи кунида бепул нон тарқатилди

    Рамазон ойининг биринчи кунида Kasbino тармоғининг Сирғали филиалида харидорларга барча турдаги нонлар бепул берилди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифасида берилган маълумотга асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

    Акцияга тармоқнинг исми келтирилмаган мижози ҳомийлик қилди.

    «Бу хайрли тадбир ҳомийси исмини бизга билдирмаган харидоримиз, фақат ‘ота-онамга савоби борсин, менинг мақсадим шу…’ деган мунис бир аёл», — дейилади хабарномада.