Тошкент ва Андижонда 3 балли ерости силкинишлари сезилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент ва Андижонда 3 балли ерости силкинишлари сезилди

Узбекистон 26-06-2016, 22:03 1 511
Тошкент ва Андижонда 3 балли ерости силкинишлари сезилди

26 июнь, якшанба куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара зонасида магнитудаси 6,3 га тенг зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази ва АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.

Зилзила эпицентри Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан тахминан 390, Ўш шаҳридан 122 километр узоқликда жойлашган. Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 20 километр чуқурликда бўлган.

«Дарё» нашри маълум қилишича, зилзила кучи Тошкент ва Андижон шаҳарларида тахминан 3 баллни ташкил этган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.