Тошкентда «Олмазар» метро станциясидан Сергели туманининг «Йўлдош» мавзесига қадар давом этадиган ер усти метро тармоғи қурилиши тўрт йил давом этади. Бу ҳақда чоршанба куни Сергели туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев матбуот анжуманида маълум қилди.
Пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналиши давоми қурилишини лойиҳалаштиришни тезлаштириш вазифаси Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёевнинг 25 сентябрда туманга ташрифи чоғида қўйилган эди.
Фурқат Мақсудхўжаевнинг аниқлик киритишича, янги йўналиш узунлиги 8 км ни ташкил этиб, унда олтита станция фаолият кўрсатади. Тармоқнинг 6 километри ер устида жойлашади.
Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб «Йулдош» мавзесидаги Марли кўчасига қадар давом этади. Қурилиш ишлари жорий йилда лойиҳа ишланмаси якунланиши биланоқ бошланади.
Туман ҳокимининг қўшимча қилишича, бир вақтнинг ўзида Қипчоқ кўчасида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига олиб чиқувчи темир йўл ўтказгичи бўлган 12-қаторли 10 километрлик янги автомобиль йўли қурилиши ҳам бошланади.
Манба: Газета.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди