Тошкентликлар Афғонистонда рўй берган зилзила таъсирини сезишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентликлар Афғонистонда рўй берган зилзила таъсирини сезишди

Узбекистон 20-05-2015, 10:43 1 789
Тошкентликлар Афғонистонда рўй берган зилзила таъсирини сезишди

20 май куни тонгида, соат тахминан 8:33 да Ўзбекистон ва Тожикистоннинг айрим ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила кузатилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

"Тошкент" сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Афғонистон ҳамда Тожикистоннинг чегара ҳудудида жойлашган.

Бу ҳодисадан ҳеч ким жабрланмагани айтилган.

"Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази" хабарига кўра, 5,5 магнитудали зилзила Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Ер силкиниши эпицентри Душанбедан123 кмшарқда10 кмчуқурликда жойлашди.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.