Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш пенсионерлар учун соат 10:00дан соат 16:00гача бепул бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимиятида ўтказилган брифинг чоғида Тошкент шаҳри метрополитени бошлиғи Ойбек Худойқулов маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу масала бўйича 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Янгилик 15 мартдан жорий этилади.
Қарорга кўра, метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус (бепул), ранги қизил жетон берилади ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтиши мумкин бўлади.
Бу янгилик туфайли метрополитен кўрадиган зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йили ўз сайловолди учрашувларидан бирида пенсионерларнинг метрополитендан бепул фойдаланиши эҳтимоли ҳақида айтиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади