Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Бўзсув канали устидан қурилган мазкур кўприк Тошкент халқа йўли ва Амир Темур шоҳкўчасида тирбандликни камайтириш, ҳайдовчи ва йўловчилар ортиқча вақт ва маблағ йўқотишининг олдини олишни таъминлайди.
Умумий узунлиги 423, баландлиги 5,5, кенглиги 33 метр бўлган 8 полосали мазкур кўприк “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонасининг 67-кўприк қурилиш бўлинмаси бунёдкорлари томонидан олти ойда қуриб битказилди.
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун 2 метрли йўлак барпо этилган бўлиб, бу пиёдаларга қулайлик яратади.
Президент бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишар экан, янги кўприкнинг пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини туташтиришдаги аҳамияти улкан эканини таъкидлади. Илгари ушбу туманлардан бир-бирига автомобилда 17-18 километр айланиб борилган бўлса, янги кўприк фойдаланишга топширилгач, одамларнинг узоғи яқин бўлди.
Бундай кенг кўламли ва эзгу ишлар туфайли пойтахтимиз йўлларининг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланмоқда, деди давлатимиз раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади