Хусусий тадбиркорлар валюта тушумини давлатга мажбурий сотишдан озод қилинади. Бу қарор Вазирлар маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўрисида»ги қарори мустаҳкамланган.
Бироқ, янги ҳужжатга кўра, бу қоида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсувчи ўсимликлар, мис ва мисдан ясалган маҳсулотлар, шунингдек табиий газ экспорт (жумладан транзит) қилувчилар учун амал қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қабул қилган қарорга кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий валютадаги тушумларини давлатга сотиш мажбуриятлари тартиби ўзгартирилган эди.
2017 йил 1 февралидан бошлаб марказлашмаган ҳолда экспорт билан шуғулланувчи корхоналар банкларга валюта тушумининг 50 фоизини эмас, 25 фоизини сотишади.
Қайд этиш жоизки, 16 хил товар ва хизматлар учун эски қоидалар сақланиб қолинган. Улар учун валюта тушумини сотиш мажбурияти ҳамон 50 фоизлигича қолмоқда. Бу рўйхатда буғдой, олтингугурт, табиий газ ва нефт-газ соҳасининг бошқа маҳсулотлари (шунингдек, транзит), уран, полиэтилен, полипропилен, қора мателлар, мис ва рух, водород, инерт газлар ва бошқа нометалл элементлар, қимматбаҳо бўлмаган металлар, металлокерамика, авитранспорт хизматлари, темирйўл транспорти хизматлари, телекоммуникацион ва банк хизматлари кўрсатиб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади