Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифи вақтида ХХР раиси Си Жинпингни ўз юртига расмий давлат ташрифи билан келишга таклиф этган. Хитой раҳбари таклифни мамнуният билан қабул қилган. Бу ҳақда президент матбуот хизматида маълум қилинди.
«Ташрифнинг энг муҳим натижаларидан бири Ўзбекистон билан Хитой ўртасида олий даражадаги ҳамкорлик қўмитаси тузиш тўғрисидаги келишув бўлди. Бу билан икки мамлакат ўртасида ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни тизимли ривожлантириш учун ишончли институционал асос яратилади», – дейилган хабарда.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Пекинда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида кўплаб салмоқли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Уларнинг қиймати 23 миллиард доллардан ошади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди