10 июнь куни Остона шаҳрида «келажакдаги энергия»га бағишланган ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазма ўз ишини бошлади. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон мамлакатнинг энергетика соҳасидаги салоҳияти ва 2030 йилгача мўлжалланган режалари ҳақидаги видеороликни намойиш этди.
Видеороликда айтилишича, Ўзбекистонда бир йилда 320 қуёшли кун бўлади. Бир йиллик қуёш энергияси 51 миллиард тонна нефтга тенг, шамол энергиясининг салоҳияти эса йилига 360 миллион тонна нефтга тенг. Бундай соф энергияга эга бўлиш учун 11 миллион гектардан ортиқ ер майдонидан фойдаланиш мумкин бўлади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Гидроэнергия салоҳияти йилига 1,8 миллион тонна нефтга тенг. 2030 йилга бориб энергиянинг катта қисми ойнали қуёш панеллари орқали олиниши режалаштирилган.
Шунингдек, роликда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланиши қайд этилган (йилига 200 минг дона автомобил). 2030 йилга бориб автомобилларнинг 48,5 фоизи муқобил ёнилғи турларидан фойдаланади.
Ўзбекистонда табиий мева ва сабзавотларнинг 350дан ортиқ тури етиштирилади. 2016 йилда 1,2 млн. тоннадан ортиқ мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. 2030 йилга бориб, бу борадаги кўрсаткич 6,8 млн. тоннани ташкил қилади.
Қуёш ва шамол энергияси жорий этилиши эвазига Ўзбекистон иқтисодиёти 30 фоизга ўсади. Соф энергия Ўзбекистонда устувор мақсадга айланади. Натижада ёнилғидан фойдаланиш 50 фоизга камаяди ҳамда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 80 фоизгача камайтирилади.
[media=https://youtu.be/45MCLMyMJMw] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради