17:00 / 29.08.2017
5 986

Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти эрта тонгдан иш бошлайди

Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти эрта тонгдан иш бошлайди
1 сентябрь куни Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жамоат транспорти – метро ва автобуслар эрта тонг соат 04:00 дан иш фаолиятини бошлайди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».

Ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз қарори билан юртимизда 1 сентябрни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни сифатида нишонлаш белгиланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти эрта тонгдан иш бошлайди