04:17 / 24.10.2017
6 302

24 октябрь куни республика бўйлаб кучли шамол кузатилади

24 октябрь куни республика бўйлаб кучли шамол кузатилади
Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди, деб хабар қилади "Ўзгидромет" маркази.

Ҳаво ҳарорати 24 октябрь куни кундузи ўртача +20…+23, кечаси — +5...+10 даражага етади. Тошкентда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳудудида 32 м/с тезликда шамол кузатилганди. Кучли довул оқибатида бир киши вафот этди. Шамол уйлар ва биноларнинг томлари, автомобилларга зарар етказди, электр линияларининг узилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлди.

Манба: Uz24.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 24 октябрь куни республика бўйлаб кучли шамол кузатилади