11:30 / 27.12.2017
8 033

200 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди - вазир

200 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди - вазир
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган, нопок, тамагирлик, порахўрлик ва «Ички ишлар органлари ходими» деган номга доғ тушириши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил ходимлар ҳақида гапириб ўтди.

«Масалан, жорий йилнинг 11 ойида хизмат интизомини бузганлиги учун 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, жиноят содир этганлиги учун эса 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Биз бундай масъулиятсиз ходимларни аниқлаш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ва сафларимизни тозалаш бўйича манзилли чора-тадбирларни давом эттирамиз», — дея ички ишлар вазирининг сўзларини келтирган агентлик.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 200 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди - вазир