7 821
Об-ҳаво маълумоти: 2 февраль куни мамлакатимизда кучли шамол, қор ва ёмғир кутиляпти
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 2 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... 0 даража, кундузи +8 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Нурафшонда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди